Бола ҳуқуқлари бўйича Омбудсман совуққа олиб чиқилган мактаб ўқувчилари борасида ўз фикрини билдирди
22 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Aндижон шаҳридаги 43-мактаб ўқувчиларининг совуқда икки қатор бўлиб юпун кийимларда байроқ кўтариб маҳаллий амалдорларни кутиб олаётгани акс этган фотосурат тарқалганди.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова ушбу ҳолат бўйича Anhor.uz нашрига изоҳ берди:
«18 ноябрь куни Андижон шаҳарларининг бирида қилинган ҳамда байрам муносабати билан меҳмонларни кутиб олиш учун устки кийим ва бош кийимисиз қорда кўчага олиб чиқилган ўқувчиларни ва иссиқ кийимда турган катталарни акс эттирувчи фотосуратнинг жойлаштирилиши одамларнинг қаҳр-ғазабини келтириб чиқарди.
Мен ёмон об-ҳавода енгил кийимда узоқ вақт давомида болаларнинг кўчада туришига йўл қўйган мактаб директорининг ва мактабга келган амалдорларнинг бундай ҳаракатларига йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат деб ҳисоблайман.
Бундай учрашувни ташкиллаштириш ташаббуси кимдан чиқишидан қатъи назар, мансабдор шахслар жавобгарликка тортилиши керак.
Ушбу воқеа тегишли давлат органларининг муҳокамасида эканига умид қиламан. Бола ҳуқуқлари бўйича вакил сифатида халқ таълими вазири Ш.Шерматовнинг эътиборини болаларни жалб этган ҳолда бундай тадбирлар ўтказилишига йўл қўймаслик кераклигига вратишни истардим».
Шарҳлар