Бош прокуратура отаси томонидан зўрлаб келинган қиз иши бўйича тергов ишларини бошлади

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Хўжаобод туманида яшовчи вояга етмаган қиз 9-синфдан бери отаси томонидан зўрлаб келинаётганлиги ҳақидаги видеомурожаат тарқалди, деб ёзади UzNews нашри.

Қиз профилактика инспектори билан боғланганида, ички ишлар ходими вазиятни телефонга ёки камерага ёзиб олиш кераклигини, акс ҳолда жиноий иш қўзғатилмаслигини айтган.
 
Қизнинг таъкидлашича, отаси уни 9-синфдан бери зўрлаб келган. Қизнинг онаси вафот этганидан сўнг отаси бошқа аёлга уйланган. Ё.Р. ўзининг видеомурожаатида отаси уни уйда ҳеч бўлмаган пайтда зўрлаганини айтади. Ё.Р.нинг сўзларига кўра, у бир неча бор ўз ҳаётига суиқасд қилиш учун уйидан қочиб кетган.


 
Қиз юқоридаги ҳолат бўйича ваколатли идораларга мурожаат қилишига қарамасдан ҳеч қанака чора кўрилмаётганлиги ҳақидаги важларига аниқлик киритиш мақсадида Хўжаобод тумани прокуратураси томонидан тегишли идоралар ходимларига нисбатан хизмат текширувлари тайинланган.
 
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Хўжаобод тумани ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.