Бош прокуратура қимматбаҳо автомобиллар харидига изоҳ берди

Бош прокуратура қимматбаҳо автомобиллар харидига изоҳ берди

Бош прокуратура 2020 йил 9 апрелда UzAuto Motors билан умумий қиймати 2,3 млрд сўмлик шартнома имзолаган. Идора томонидан 14 та Lacetti автомобили (114 449 000 сўм), 1 Equinox автомобили (349 млн сўм) ва 1 Trailblazer автомобили (398 млн сўм) харид қилинган.
 
Бош прокуратура матбуот хизматининг маълумотига кўра, коронавирус пандемияси муносабати билан белгиланган нарх бўйича чекловлар жорий этилгунга қадар идора ҳақиқатдан ҳам UzAuto Motors компаниясидан ҳақиқатдан ҳам Lacetti и Equinox автомобилларини сотиб олган. Trailblazer автомобилини эса харид қилмаган.


 
Шунингдек, Equinox автомобили Молия вазирлигининг розилиги билан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ижроси учун масъул бўлган бош прокурор ўринбосари томонидан хизмат мақсадларида фойдаланиш учун сотиб олингани қайд этилади. 

«Юқорида кўрсатилган хизмат автомобиллари бюджетдан ташқари жамғарма ҳисобидан харид қиланган», — дейилади хабарда. 

Шу йилнинг 29 январида Бош прокуратура 25 та Lacetti автомобилини харид қилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.