Бухоро вилояти аҳолиси сув тошқини ҳақидаги миш-мишлар сабабли ўзини эвакуация қилишга уринди

Бухоро вилояти аҳолиси сув тошқини ҳақидаги миш-мишлар сабабли ўзини эвакуация қилишга уринди

Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани аҳолиси 27 апрель куни кучли шамолдан кучли жабрланган, электр энергияси ва алоқа йўқлиги шароитларида ўзларини эвакуация қилишга уринган. Бунга сув тошқини бўлиши ҳақидаги миш-мишлар сабабчи бўлган. Натижада ижтимоий тармоқларда автомобиллардан иборат узун карвон акс этган фотосуратлар ва визеоёзувлар пайдо бўлган. Бу ҳақда Газета.uz нашри Daryo сайтига таянган ҳолда хабар беради.

Коронавирус карантини даврини ўзи туғилиб ўсган Қоракўл туманида ўтказаётган «Дарё» журналисти, таниқли блогер Феруз Муҳаммад айни воқеалар марказида бўлган. Унинг ёзишича, электр энергиясининг йўқлиги аҳолининг ахборот изоляциясига олиб келган. “Электр йўқлиги сабаб на мобил алоқа, на интернет, на бошқаси ишлади”, – дейди у.
 
Сув тошқини ҳақидаги миш-миглар сабабли одамлар Замонбобо қирига чиққан. бу ерга одамлар шахсий автомобилларида, юк машиналарида ва ҳатто трактор тиркамаларида гуруҳ-гуруҳ бўлиб «оқиб келган». «Қирга келганимиздагина телефон ишлади. Шунда ҳам ҳаммада эмас», — дейди блогер.

Феруз Муҳаммад соат 18:00 дан кейин масъуллар пайдо бўлгани, ўзини ҳокимлик вакили деб таништирган шахс трактор устига чиқиб, миш-мишларни рад этганини, шундан сўнг одамлар аста-секин тарқала бошлаганини айтади. Деярли шу вақтда вилоят ҳокимлиги ҳам, республика ФВВ ҳам тошқин ва эвакуация ҳақидаги хабарларни рад этиб чиққан.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.