Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси коронавирусга чалинган беморлар даволанаётган касалхона шароитларига изоҳ берди
Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратларга изоҳ берди, уларда вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг эски биноси акс этган. Аввалроқ фотосуратлар Bukhara Info Телеграм-каналида чоп этилганди. Хабарда қайд этилишича, ушбу бинода коронавирусга чалинган беморлар қабул қилинар экан.
Бошқарма берган маълумотларга кўра, фотосуратларда Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг энг эски биноси акс этган бўлиб, у 1984 йилда қурилган.
«Бу ерда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар қабул қилинади, чунки уларни бошқа беморлардан изоляциялаш осон. Бино эски бўлишига қарамасдан, палаталарда COVID-19 га чалинган беморлар учун талабларга мувофиқ барча шароитлар яратилган», – дейилади хабарда.
Бинони капитал таъмирлаш ишлари 2021 йил май ойига режалаштирилган.
Шунингдек бошқармада Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонаси қандай реконструкция қилинаётганини ҳам кўрсатишган.
Фотосурат: Bukhara Info, Бухоро вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Шарҳлар