Бухоро вилоятида ЙПХ ходимларига пародия суратга олгани учун икки блогер жаримага тортилди

Бухоро вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари TikTok учун ролик суратга олган икки блогерни жавобгарликка тортди. Улар йўлда ўзларини ЙПХ ходимлари сифатида кўрсатиб ролик олишган, деб ёзади Sputnik нашри.

Блогерлар излаб топилиб, уларга нисбатан баённома тузилган. ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, тиктокерлар, агар фуқаролар ҳарбий хизматчи ёки тегишли вазирлик, идора ва муассаса ходимлари бўлмаса, уларга ҳарбий ва идора формасини кийишни тақиқловчи қонунни бузган.

Натижада, ҳар бир блогерга БҲМ 5 баравари миқдорида (1,225 млн сўм) жарима тайинланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.