Бухоролик фуқаро хотинини ўз жонига қасд қилишгача олиб боргани учун 7,5 йилга қамалди
Ўзбекистоннинг Бухоро вилояти Жиноий ишлар бўйича Қоракўл туман суди ўз хотинини жонига қасд қилишгача (ЖК 103-моддаси, 2-қисми, “а” банди) олиб борган 30 ёшли эркакни 7,5 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда “Медиазона” ёзади.
Бухоролик фуқаро ўзининг 25 ёшлик хотинини мунтазам равишда калтаклаган, бунинг устига у ишламаган ва икки нафар фарзандини боқмаган. Марҳумани ҳукм қилинган фуқаронинг онаси ва опа-сингиллари ҳам хўрлаган. Доимий калтаклар сабабли қиз “Дўстлик” маҳалласининг раиси Улуғбек Абдуллаевна мурожаат қилган. Бу унинг эрининг қаттиқ жаҳлини чиқарган ва у хотини ва болаларига уйдаги ошхона ва ваннахонадан фойдаланишни тақиқлаган.
Қиз ҳаммомда чўмилаётган пайтда эри уни уй ҳовлисига олиб чиқиб, калтаклаган ва ҳақорат қилган. Бунинг натижасида қиз ўнг кўзи, ўнг елкаси ва ўнг сон суяги соҳасида шикастланиш олган. Қоракўл туман маъсурий суди жароҳатлар мавжудлигини тасдиқлаган. Воқеадан бир неча кун ўтиб, эркак яна хотинини қаттиқ урган ва унга жароҳатлар етказган. Шундан сўнг қиз уйда ўзини осиб ўлдирган.
Тергов пайтида айбланувчи хотинини урмаганини таъкидлаган, аммо суд экспертизаси марҳумада тан жароҳатлари мавжудлигини, шунингдек жигар, буйрак, юрак жароҳатлари борлигини ва ўпкада қон борлигини кўрсатди. Экспертлар ушбу жароҳатлар марҳумага ўлимидан беш соат олдин етказилганини аниқлашди.
Шарҳлар