“Буюк келажак” экспертлар кенгашини яна тўрт киши тарк этди

“Буюк келажак” экспертлар кенгашини яна тўрт киши тарк этди

“Буюк келажак” экспертлар кенгашининг яна тўрт нафар аъзоси ташкилотдан кетишга қарор қилди. Уларнинг орасида кенгаш таъсисчилар умумий йиғилишининг раиси Алишер Калонов, ташкилотнинг мувофиқлаштирувчи кенгаши аъзолари Собир Шодиев, Баҳром Исмоилов ва Шерзод Юсупов. Бу ҳақда «Фергана» нашри кенгаш таъсисчиларидан бири Баҳром Исмоиловга таянган ҳолда хабар беради.

Бу ташкилотни тарк этган кенгаш аъзоларининг иккинчи гуруҳидир. 10 кишидан иборат биринчи гуруҳ ташкилотни 2019 йил сентябрида тарк этган эди. Кенгашнинг собиқ аъзолари ташкилотдан кетиш сабаби сифатида“ички ташкилий”сабабларни кўрсатган.
 
Мавзу бўйича ўқинг:
Биз учун қандай “Буюк келажак” режалаштирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.