Чирчиқ дарёсини торайтириш ва ободонлаштириш ишларини 2023 йилгача якунлаш режалаштирилган

Чирчиқ дарёсини торайтириш ва ободонлаштириш ишларини 2023 йилгача якунлаш режалаштирилган

Дарёни торайтириш ва ободонлаштириш ишларини 2023 йилгача якунлаш режалаштирилмоқда, “Daryo bo’yi business” лойиҳасини якунлашга 5 йил керак бўлади, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг репортажида.

Чирчиқ дарёсининг устида туманларни бирлаштирувчи кўприклар қурилади. Дастлабки сметага мувофиқ дарёни торайтириш ишлари 400 гектарга яқин ерни бўшатади, дейилади лавҳада. Ҳокимликда 15 та мутахассис кирадиган “Daryo bo’yi business” лойиҳасининг дирекцияси ташкил қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирли ва Молия вазирлиги Чирчиқ дарёсини 65-80 метрга торайтириш лойиҳасининг ташаббускорлари сифатида чиқмоқда. Бўшаган ер участкаларини ободонлаштириш, “Daryo bo’yi business” лойиҳасини ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш билан бирга амалга ошириш кўзда тутилган.

Ҳокимлик тайёрлаган лавҳада қайд этилишича, инвесторларга ерлар дарров ажратилмайди, фақат дарё ободонлаштирилганидан кейин берилади. “Дарё бўйини ободонлаштириш натижасида завод, фабрикалар ва дам олиш жойлари қурилиши мумкин бўлган ер майдонлари бўшайди”, – дейди Ирода Ўринова, Business City дирекциясининг инвесторлар билан ишлаш бўйича менежери.
 
Бундан олдин журналист Наталия Шулепина Чирчиқ дарёсининг ҳолатидан ташвиш билдираётганди. У дарёнинг гидрологик режими бузилганини қайд этганди. “Ярим йил олдин Чирчиқ дарёси бўйича мутлақо бошқача режалар эълон қилинганди, улар оқилона бўлиб кўринганди. Ўшанда дарёни тозалаш, унинг ўзанини тиклаш, сув муҳофаза қилинадиган зоналарда боғ зоналарини яратиш ва ҳатто сув бўйлаб экскурсион гондолалар қўйиш таклиф қилинганди”, деб ёзади у.

Бизни Telegram каналида кузатиб боринг.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.