Почтачилар пенсионерларга пенсия тарқатишда ҳурмат ва одоб ҳақида унутмасликка чақирилди

Почтачилар пенсионерларга пенсия тарқатишда ҳурмат ва одоб  ҳақида унутмасликка чақирилди

«Ўзбекистон почтаси» Акциядорлик жамиятининг бош директори “Тошкент почтамти” почта алоқа филиали бўлиинмаларининг бошлиқлари ва почтачилари ҳамда Тошкент шаҳридаги маҳаллалар вакиллари билан йиғилиш ўтказди.

Унда почта алоқаси хизматлари сифатини янада ошириш, пенсионерларнинг мурожаатларига ўз вақтида жавоб бериш, пенсионерларга пенсия ва нафақаларни етказиб беришда уларга нисбатан ҳурмат ва одобни сақлаш масалалари муҳокама қилинди.  

Йиғилиш иштирокчилари почта алоқаси ходимлари томонидан ўз хизмат вазифаларини бажаришга панжа ортидан қараган фактлар билан ҳам таништирилди. Хусусан, йиғилишда почта алоқаси ходимлари томонидан одобсиз ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги таъкидланди.

Почта алоқаси ходимлари фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш, хизмат кўрсатиш сифатига салбий таъсир қилувчи ҳолатларга йўл қўймасликка қаратилган чора-тадбирлар қабул қилингани ҳақида маълум қилди, деб ёзади “Ўзбекистон почтаси” сайти. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.