Чирчиқда 42 млн долларга машғулотлар лагерини барпо этиш режалаштирилди

Чирчиқда авиация соҳаси ходимлари учун машғулотлар лагери барпо этилади, деб ёзади Sputnik нашри Тошкент вилоят ҳокимлигига таянган ҳолда.
 
Тегишли ҳужжат Тошкент вилоят ҳокими в.б. Даврон Ҳидоятов ва Жанубий Кореянинг INSTAR Co, Ltd компанияси вице-президенти Сонг До Хум томонидан имзоланди.
 

Фотосурат: Тошкент вилоят ҳокимлиги 

Ушбу лойиҳанинг қиймати 42 млн АҚШ долларини ташкил қилади. Унга кўра 400 та иш ўрнини яратиш кўзда тутилган.
 
Ҳокимлик матбуот хизматининг қайд этишича, машғулотлар лагерида авиация соҳаси мутахассислари ўқитилади, уларнинг малакаси оширилади, шунингдек улар фавқулодда вазиятларда самарли ҳимояланиш учун мўлжалланган машғулотларда қатнашади.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.