Дачалар ўрнига меҳмонхоналар: Бўстонлиқ туманида 10 киши ноқонуний қурилиш учун ҳибсга олинди
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ноқонуний қурилиш қилган 10 киши ҳибсга олинди. Бу – маҳалла раиси, туман «Ермулккадастр» бўлими ходими, маклерлар. Бу ҳақда Kun.uz Тошкент вилоят прокурори Салом Самадовга таянган ҳолда хабар беради.
2020 йил 11 май ҳолатига кўра, 8та жиноят иши қўзғатилган, 594та объект ноқонуний деб топилган ва 24та мана шундай ноқонуний тарзда қурилган уйларнинг эгалари судга чақирилганида келишмаган.
«Бўстонлиқ туманининг шундай гўзал манзаралари бўлгани учун биз Франция, Германия ва Туркия давлатлари билан фикр алмашган ҳолда бу ерда катта туристик зона қилмоқчимиз. Оддий ўқитувчи, шифокор ходимлар бу ердаги қиммат дачаларга кела олмайди. Биз шу томонларни ўйлаган ҳолда 3-4 қаватли отеллар қуришни режалаштиряпмиз», – дейди прокурор.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Бўстонлиқ туман прокуратураси “Чимён” посёлкасида истиқомат қилувчи 24 нафар кишини мулк ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақида Олий судга даъво аризани берганди.
Instagram саҳифамизга обуна бўлинг
Улашиш:
Шарҳлар