Дастлабки Carrefour дўконини шу йилнинг учинчи чорагида очиш режалаштирилмоқда
Carrefour араб франчайзиси ўзининг Тошкентдаги биринчи дўконини шу йилнинг учинчи чорагида очишни режалаштирган. Бу ҳақда Reuters агентлигига Дубайнинг Majid Al Futtaim компанияси соҳиби тадбиркор Мажид ал Футтаим маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил кузида Дубай компанияси ва маҳаллий Akfa Group келишув имзолаганди, унга кўра 2020 йилда Тошкентда учта Carrefour супермаркети ва битта гипермаркетини очиш режалаштирилганди. Ушбу маълумотларни компания бош директори Хани Вайсс тасдиқлаган.
Carrefour дўконларини Франциянинг чакана савдо гиганти (CARR.PA) билан франшиза бўйича бошқараётган компания яқин йилларда бозорга чиқиш учун 11 млн.га яқин доллар ажратади ва тармоқни кенгайтириш учун 10 млн доллар инвестиция қилади, – дейди у.
Шарҳлар