Давлат экология қўмитаси: 2020 йилда ноқонуний дарахт кесилгани учун 136 та амалдор жаримага тортилди
2020 йилда ноқонуний дарахт кесилгани учун 136 та амалдор жаримага тортилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Бунёд Абдуллаев маълум қилди, деб ёзади қўмитанинг матбуот хизмати.
2020 йил давомида ўтказилган давлат экологик назорати натижаларига кўра дарахт ва буталарни ноқонуний кесилиши билан боғлиқ жами 3 960 та ҳуқуқбузарлик аниқланган. Ҳуқуқбузарларга жами 4,578 млн.сўм жарима солинган, ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори эса – 15,305 млн.сўм.
Аниқланишича, жами 2 724 м3 бута, 7 812 дона дарахт шундан, 3 428 дона қимматли ва 4 384 дона камёб ва қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний равишда кесилган.
18 та ҳолат бўйича қонунбузарлик содир этган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Шарҳлар