Давлат органларининг инфотизимлари бирлаштирилади

Давлат органларининг инфотизимлари бирлаштирилади

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги электрон ҳукуматнинг идоралараро ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлари ягона реестри ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларида ва ресурсларида фойдаланилиши мажбурий бўлган “Электрон ҳукумат” тизими, маълумотномалар ва классификаторларнинг ягона идентификаторлари рўйхатларини жорий этишни таклиф қилди. Бу ҳақда 2020 йил учун Давлат дастурида сўз боради.  
 
Ягона реестрга идоралараро интеграцияланган ахборот тизимлари ва ресурслари, шунингдек давлат органлари ва бошқа ташкилотлар манфаатларида ишлаб чиқиладиган бошқа дастурий маҳсулотлар киритилади.
 
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар идоралараро интеграцияланган ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳамда Ягона реестрга киритилган бошқа дастурий маҳсулотларни жорий этиши ва улардан самарали фойдаланиши шарт.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.