Дўстона алоқалар юксалмоқда
Куни кеча Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий унверситети “Иқтисодиёт назаряси” кафедраси томонидан Истанбул Сабахаттин Заим университети(Туркия), Анқара тафаккури ва изланиш маркази(АДАМ), ТИКА халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда 14-халқаро конфренсиялар туркуми доирасида “Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий муносабатларни ривожланиши” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Бунда 2 та унверситетнинг ўзаро дўстона алоқалари билан биргаликда келажакдаги ишлар ҳақида кенг тарзда суҳбат олиб борилди. Бундан кўзланган мақсад эса 2 та давлатнинг яъни Ўзбекистон ва Туркиянинг янада дўстона мустаҳкамланиши билан ўзаро илиқ муносабатларни янада бойитиш. Конфренсияда Истанбул Заим унверситети ректори шу билан бирга, ТИКА Тошкент дастури кординатори ва бошқалар ажойиб нутқ қилишди. Уларнинг нутқларида юртимизнинг буюк алломалари, сиймолари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди.
Шу билан бирга Мирзо Улуғбек номидаги Миллий унверситет ҳақида ҳам. Мавжуд ҳамкорликда келгусида ёшлар учун қулай шароитлар ва уларнинг ўқишида эса бир қанча янгиликлар бўлиши ҳақида сўз кетди. Бундан ташқари Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий муносабатларни ривожланиши хусусиятларини аниқлаш, иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг миллий модели хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистоннинг инноватсион усулда ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, миллий иқтисодиётга фаол ҳамда тўғридан-тўғри инвеститсияларни жалб этишни янада такомиллаштириш, мамлакатнинг туристик салоҳиятини кенгайтириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
Шарҳлар