Электромобиллар импортига нисбатан божхона божини қўлламасликка қарор қилинди
Мамлакатга электромобиллар олиб киришга бож белгилашдан воз кечилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Йўл соҳасини бошқариш тизимини ярада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда сўз боради. Давлат раҳбари уни 10 декабрь куни имзолади. Бу ҳақда Spot.uz “Норма” нашрига таянган ҳолда хабар беради.
Сўз ТИФ ТН 870380 кодига эга товар маҳсулоти, яъни фақат электр двигателида ҳаракатга келтириладиган транспорт воситалари ҳақида бормоқда.
Йил бошидан электромобиллар импортига бож тўланмайди, келаси йил ёздан эса – акциз солиғи бекор қилинади. Аммо кузда қабул қилинган Президент қарорида 2020 йил 1 январдан бошлаб электромобилларни олиб киришга 10% бож тўлаш кераклиги белгиланди.
2 декабрдаги қарор олдинги қарорни бекор қилади. Шундай қилиб, энди электромобилларни божсиз ва акцизсиз олиб кириш мумкин.
Шарҳлар