Энди Фарғонадан Алматига 22 соатда етиб олиш мумкин

Энди Фарғонадан Алматига 22 соатда етиб олиш мумкин

4 мартдан бошлаб Фарғона-Алмати йўналиши бўйича мунтазам автобус рейслари йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Рейслар Uzautotrans Service ва «Тулпар-Байконир» компаниялари томонидан ҳар куни бир марта амалга оширилади.

Чипталарни Фарғона автостанциясида ва “Сайран” автовокзалида (Алмати) харид қилиш мумкин. Сафар 130 минг сўмга тушади. 1202 км масофани автобуслар 22 соат 20 дақиқада босиб ўтишлари керак.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.