Хитойда дунёдаги энг қиммат смартфон яратилди

Хитойда дунёдаги энг қиммат смартфон яратилди

Хитойда нархи 32 600 долларга баҳоланган Veb V2 премиум-класс смартфони яратилди. Бу дунёдаги энг қиммат смартфон ҳисобланади, деб ёзади “Дарё” нашри «Российская газета»га таянган ҳолда.

Смартфон Snapdragon S4 процессори асосида чиқарилган бўлиб, 512 Мб оператив ва 4 Гб ички хотирага эга. 800×480 пикселли 4 дюймли дисплейга эга самартфон Android 2.3 операцион тизимида ишлайди ҳамда 2G GSM ва 3G алоқаларини амалга ошира олади.

Ушбу VIP-гаджетнинг асосий хусусияти шундан иборатки, у махсус 129 битли шифрловчи чип ёрдамида шахсий маълумотларни ҳимоялайди. Шунингдек унинг олмослар билан безатилган корпуси ҳам премиум-классдан далолат беради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.