Энди фермерлар йилига 80 млрд сўмга яқин даромад олишлари мумкин
“Шаҳрисабз” логистика марказида фермер хўжаликлари ўзлари етиштирган маҳсулотни сотиш ҳисобидан йилига ўртача 80 млрд сўмга яқин даромад олишлари мумкин.
Эски ипак фабрикаси ўрнида ўз фаолиятини бошлаётган Шаҳрисабздаги Логистика маркази мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, қабул қилиш, саралаш, қайта ишлаш ҳамда маҳсулотларни янги узилган, совутилган ва қуритилган ҳолатда экспорт қилиш билан шуғулланади.
Марказ Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Европа ва МДҲ мамлакатларига 25 минг тоннадан ортиқ маҳсулотни экспорт қилишни режалаштирмоқда.
2018 йил 1 январга қадар марказнинг 88 гектар ер майдонида томчилатиб суғориш технологиясига асосланган интенсив боғ яратиш кўзда тутилган. Шунингдек бу ерда филига 6 минг тонна маҳсулотни тез совутиш, 2 минг тонна узум, қуритилган олхўри ва ўрикларни қайта ишлаш линиялари ташкил этилади.
Шарҳлар