ЕТТБ Ўзбекистоннинг иккита давлат банкида улушга эга бўлиши мумкин

ЕТТБ Ўзбекистоннинг иккита давлат банкида улушга эга бўлиши мумкин

Европа тикланиш ва тараққиёт банки, хусусийлаштириш имкониятини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ўзбекистоннинг иккида давлат банкида улушлар сотиб олиш имконини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги ЕТТБ раҳбарларига таянган ҳолда хабар беради.
 
«Биз ҳукумат томонидан хусусийлаштиришга олиб келадиган трансформация учун танланган устувор банк – Аsaka банкида комплекс юридик экспертизани ўтказяпмиз», – дейди ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг раҳбари Алкис Дракинос.
 
Худди шундай ишларни Аsaka банкдан кичикроқ бўлган Aloqa Bank билан ҳам ўтказиш режалаштирилмоқда, дея қайд этади Дракинос.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.