Тавсия этиладиган пахта нархлари ОАВда чоп этилади

Тавсия этиладиган пахта нархлари ОАВда чоп этилади

«Ўзпахтасаноат» АЖ тугатилади. Ўзбекистон Президенти тегишли фармонни имзолади, дея хабар беради Uzbek Review.

«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик жамиятларининг акциялар пакетлари кооперациялар ва тадбиркорлик субъектларига сотилади.

Пахта етиштирувчиларнинг даромад олишларини таъминлаш мақсадида пахта йиғим-терими мавсумидан олдин қўлда терилган 1 кг пахта хом ашёсини териш ҳақининг тавсиявий миқдори оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Ҳужжатга мувофиқ, 2020 йил 15 мартдан бошлаб пахта хом ашёсини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни кредитлашнинг янги механизми жорий этилади.

Етиштирилган пахта хом ашёсини харид қилиш учун тижорат банклари томонидан 12 ой муддатгача пахта йиғим-терими ҳамда якуний ҳисоб-китоб учун тижорат кредитлари ажратилади. Пахта хом ашёсини харид қилиш нархи нархларни белгилашдан воз кечиш натижасида эркинлашади. Кредитлардан эркин фойдаланиш ва хизмат кўрсатувчи компанияларни эркин танлаш имконияти пайдо бўлади.

Пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилмаган ҳудудларда пахта тозалаш корхоналари иштирокида фермер хўжаликларининг ихтиёрий кооперацияси ташкил этилади, қуйидагилар уларнинг вазифаларига киради:

·         кооперация аъзолари томонидан, техника, ускуна, транспорт воситаларидан, пахта тозалаш заводларидан биргаликда фойдаланишни ташкил этиш;
·         кооперация аъзоларини қишлоқ хўжалиги техникаси, ёнилғи-мойлаш материаллари, ўғит, уруғлар, шунингдек, кимёвий ҳимоя воситалари билан таъминлаш;
·         ишлаб чиқарилган маҳсулотларни тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишни ташкиллаштириш;
·         қишлок хўжалиги бирлашмалари аъзоларига агротехника, бухгалтерлик, консалтинг, воситачилик ва бошқа хизматларни кўрсатиш.
Шунингдек, пахта толаси Республика товар-хомашё биржасида бошланғич биржа нархида эркин сотилади, бунда биржада бошланғич нарх шаклланишида 10 % чегирма қўйиш бекор қилинади.

Фермер хўжаликларига экин мавсуми бошланишидан олдин нархлар эълон қилиб борилиши хўжаликларга пахта етиштиришнинг иқтисодий натижасини кўриш, керак бўлса, уларга ўз бизнес-режасини тўғри тузиш имконини беради ва қолаверса, уларни ўз харажатларини мақбуллаштиришга ундайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.