ЕТТБда Марказий Осиё бўйича янги бошқарувчи директор тайинланди
Андре Куусвек ЕТТБнинг Марказий Осиё мамлакатларидаги бошқарувчи директори этиб тайинланди. У банк фаолияти қамраб олган географик жиҳатдан турли-туман бўлган минтақалардан бири учун масъул бўлади. Бу ерда ЕТТБ инвестициялари миқдори айни пайтда 15,6 млрд АҚШ долларини (14 млрд евро) ташкил этади/
Жаноб Куусвек 2020 йил 1 февралдан бошлаб ўз вазифаларини бажаришга киришади ва ишларни асосан Қозоғистон пойтахти Нур-Султандаги офисдан туриб бошқаради.
Бундан олдин у ЕТТБ қароргоҳида миллий валюталарда молиялаштириш ва маҳаллий капитал бозорларини ривожлантириш бўйича директор лавозимида ишлаган ҳамда банкнинг Украина ва Қозоғистондаги фаолиятига раҳбарлик қилган. Жаноб Куусвек Эстония фуқароси, у Стокгольм иқтисодиёт мактабининг битирувчиси.
Шарҳлар