Фарғона вилоятида жамоат жойларидаги ниқобсиз одамлар кузатув камералари ёрдамида аниқланади

Фарғона вилоятида жамоат жойларидаги ниқобсиз одамлар кузатув камералари ёрдамида аниқланади

17 октябрдан бошлаб Фарғона вилоятида кузатув камералари жамоат жойларида ниқобсиз юрган кишиларни аниқлай бошлайди. Бу ҳақда «Медиазона» нашри вилоят ИИБ матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.
 
Шахслар ИИВнинг махсус базаси орқали аниқланади. Милиция ва Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари қоидабузарга нисбатан унинг доимий яшаш манзили бўйича маъмурий баённома юборади.

Карантин шароитларида жамоат жойларида ниқобсиз юриш (Маъмурий кодекснинг 54-моддаси 1-қисми) 5 базавий ҳисоб миқдорида жаримага (1 115 000 сўм) сабабчи бўлади.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.