Ўзбекистонликларнинг ДНКсини ягона базага тўплашга қарор қилинди

Ўзбекистонликларнинг ДНКсини ягона базага тўплашга қарор қилинди

Олий Мажлис депутатлари ИИВ томонидан “Геномни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда “Медиазона” нашри Ўзбекистон парламентининг матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.

Ҳужжатда айтилишича, ички ишлар органлари ўзбекистонликларнинг геном ахбороти базаси яратилади. ДНК маълумотлари жиноятларни ва очилмаган ишларни тергов қилишда, бедарак йўқолганларни қидиришда, жасадларнинг шахсини ва қариндошларнинг шахсини аниқлашда фойдаланилади.

Геномни рўйхатдан ўтказиш оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун ҳукм қилинганлар ҳамда шахснинг жинсий эркинлигига қарши жиноятларнинг барча тоифалари бўйича, шунингдек бедарак йўқолганларнинг қариндошлари, ҳарбий хизматга чақирилганлар, шахси аниқланмаган жасадлар учун мажбурий бўлади. Кўнгилли равишда амалга ошириладиган геном регистрацияси пуллик бўлади.

Қонун муаллифлари геномни рўйхатдан ўтказиш одамларнинг соғлиғи ва ҳаёти учун хавф туғдирмаслигини ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилмаслигини ваъда қилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.