Газ қуйиш шоҳобчаларининг ишлаш вақти яна чекланмоқда

Магистрал газ қувурларида газ босимини тиклаш учун 4 январдан бошлаб Ўзбекистоннинг аксарият газ қуйиш компрессор шоҳобчалари (АГҚШ) чекланган режимда ишлайди. Энергетика вазирлигининг таъкидлашича, ёқилғи қуйиш шоҳобчалари фақат эрталаб соат 5:00 дан 15:00 гача ишлайди, дея хабар беради “Газета” нашри. 

Энергетика вазирлигининг тушунтиришича, ҳозирда Муборак нефт ва газ қазиб олиш бошқармасининг конларида тўхтаб қолган барча 14 та насос агрегатлари нормал ишламоқда, Муборак газни қайта ишлаш заводидан келадиган газ таъминоти тўлиқ тикланган.
 
Маълум қилинишича, 4 январь куни етказиб берилмаган ҳажмлар ўрни тўлдирилмаганлиги сабабли, зарур бўлган газ босимини тиклаш билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келган. Яна бир асосий сабаб – бу ҳарорат пасайиши сабабли газ истеъмолининг кўпайишидир, дейилади хабарда.
 
Шу сабабли биринчи даражали вазифа республика аҳолисини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш ва «Иссиқлик электр станциялари» АЖ корхоналарини электр энергияси билан таъминлаш бўлмоқда.

Аввалроқ Муборак газни қайта ишлаш заводидан газ етказиб бериш деярли тўлиқ тўхтатилганлиги сабабли Андижон вилоятида газ таъминотида узилишлар кузатилгани ҳақида хабар берилган эди

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.