“Газпром” компанияси Шохпахта конида 300 млн.кубометрдан ортиқ газ қазиб чиқаришни режалаштирмоқда

“Газпром” компанияси Шохпахта конида 300 млн.кубометрдан ортиқ газ қазиб чиқаришни режалаштирмоқда

Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган Шохпахта конида табиий газ қазиб чиқариш ҳажми йил бошидан буён 110,2 млн. кубометрни ташкил этди, бу лойиҳа даражасидан 8,7 млн га кўп, дея қайд этади ИнфоШОС.
 
Бу ерда конни реконструкция қилиш ва охиригача ишлаб чиқиш лойиҳасини амалга ошираётган Gazprom International мутахассислари 2014 йил давомида 300 млн кубометрдан ортиқ газни қазиб чиқариш ва транспортировка қилишни режалаштирган. Бунда техник-геологик тадбирлар дастурига биноан жорий йилда операцион компания томонидан бешта қудуқда таъмирлаш-тиклаш ишларини ўтказиш кўзда тутилган, уларнинг тўрттасини эса бекор турган фонддан чиқариб олиш режалаштирилган.

Йил бошидан буён иккита қудуқ ишга туширилди, учинчисида таъмирлаш ишлари якунига етмоқда. 1 май ҳолати бўйича амалдаги кон фонди ўртача суткалик қазиб чиқариш ҳажми 902 минг кубометрга эга 21 та қудуқни ташкил этади.  

2004 йилдан буён ушбу конда қазиб чиқарилган газнинг умумий ҳажми бугунги кунда 2,6 млрд кубометрдан ошади.

Шохпахта конини реконструкция қилиш ва охиригача ишлаб чиқиш лойиҳаси Gazprom International компаниясининг пилот лойиҳаси ҳисобланади. Ушбу лойиҳа 2004 йили имзоланган  ва 15 йилга мўлжалланган маҳсулотни бўлиш тўғрисидаги битим шартларида амалга оширилмоқда. Шохпахта – бу Устюрт платосининг жануби-шарқий қисмида жойлашган газ-конденсат кони ҳисобланади. У 1962 йили очилган эди. 2003 йили музлатиб қўйиш амалга оширилгунига қадар ундан 36,5 млрд кубометр газ қазиб чиқарилган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.