Ўзбекистон ва Буюк Британия ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Буюк Британия ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Шу йилнинг 17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жорж Эдгарни қабул қилди, дея хабар беради ТИВнинг матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Британия муносабатларининг ҳозирги кундаги ҳолати ҳамда турли соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар ҳам кўриб чиқилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.