Ҳабибулла Оқилов: Covid-19 ни уйда даволаш учун тарқатиладиган дорилар орасида албатта плаквенил ҳам бўлади

Ҳабибулла Оқилов: Covid-19 ни уйда даволаш учун тарқатиладиган дорилар орасида албатта плаквенил ҳам бўлади

«Аҳолига тарқатиладиган […] аптечкаларда албатта плаквенил ҳам бўлади», – деди коронавирусга қарши курашиш штабининг аъзоси Ҳабибулла Оқилов «Ўзбекистон 24» телеканалининг эфирида. Сўз уйда даволанаётган аломатсиз Covid-19 беморлари ҳақида бормоқда.

Бундан ташқари, аптечкада азитромицин, рух препаратлари ҳам бўлади. “Плаквенилнинг таъсири рух билан бирга икки бараварга кучаяди”, – дея қайд этади Оқилов. Шунингдек аптечкага D витамини ва аскорбин кислотаси ҳақи киради.

«Туркия коронавирус статистикаси бўйича энг яхши кўрсаткичлардан бирига эга. Соғайишлар фоизи 91% ни ташкил қилади. Улар буни касалликнинг бошланғич босқичида етти кун давомида барча беморларга плаквенил берилиши билан изоҳламоқда. Препарат нафақат беморларга, балки профилактика мақсадларида контактли беморларга ва хизмат кўрсатувчи ходимларга ҳам Туркияда ва АҚШда берилмоқда», – дея қайд этади Ҳабибулла Оқилов.

Бундан олдин Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг ходимаси Плаквенил препаратини Covid-19 ни даволаш Миллий протоколига киритишга қарши чиққани учун аноним таҳдидлар ола бошлагани ҳақида хабар бергандик.

«Уйдан чиқмаётган ва ўзларида Covid-19 бор деб гумон қилаётган одамлар ўз-ўзини даволашни бошлаб юборган – буни зудлик билан тўхтатиш керак. Улар уйда ўзларига томчили инъекциялар қилишаётганини эшитяпмиз – бу қатъий ман қилинади. Бу инфекция сувни ёқтирмайди», – дейди коронавирусга қарши курашиш штабининг аъзоси Венера Баратова.

Штабнинг бошқа бир аъзоси Севара Убайдуллаеванинг қайд этишича, препаратларни томчилатиб киритиш беморларда ўпка шишига олиб келиши мумкин. «Буйраклар бу суюқликни чиқаришга улгурмайди […]. Томчилатиб укол қилишдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашинг», – дейди у.

Бизни Telegram каналида кузатиб боринг.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.