Хитойга ўзбек гилослари етказиб берилади
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ХХРнинг Сифат назорати, инспекцияси ва карантин бўйича бош бошқармаси Ўзбекистондан Хитойга янги узилган гилос меваларини экспорт қилишда фитосанитария талаблари ҳақидаги Баённомани имзолади.
Бу ҳақда UzDaily нашри хабар беради.
Мазкур ҳужжат Ўзбекистондан етказиб бериладиган гилосга совуқ ишлов бериш процедурасини кўзда тутади. Ҳужжатда айтилишича, Ўзбекистондан экспорт қилинадиган гилос Тошкент, Самарқанд, Наманган, андижон ва Фарғона вилоятларида етиштирилган бўлиши ҳамда Хитой қонунлари ва қоидаларига, санитария-гигиена нормаларига, шунингдек Баённомада кўзда тутилган фитосанитария талабларига жавоб бериши керак.
Улашиш:
Шарҳлар