Би-Би-Сининг ўзбек таҳририяти Тошкентдаги фаолиятини тиклашга тайёргарлик кўрмоқда

Би-Би-Сининг ўзбек таҳририяти Тошкентдаги фаолиятини тиклашга тайёргарлик кўрмоқда

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Би-Би-Си Жаҳон хизматининг ўзбек таҳририяти бирмунча кечган танаффусдан кейин ўзининг Ўзбекистондаги фаолиятини тиклашга тайёргарлик кўраётганини эълон қилди.

Шу муносабат билан таҳририят Тошкентдаги янги мухбирлар бюросида ишлайдиган журналистлар танловини эълон қилди.
 
«Биз ўз журналистларимиздан ижодий ёндашувни, янги мавзулар излашни, турли фаолият соҳаларининг вакиллари билан мулоқот олиб бориш қобилиятини ва дунё мамлакатлари бўйлаб кўчиб юришга тайёрликни кутиб қоламиз. Тошкент бюросининг мухбири Ўзбекистондаги воқеа-ҳодисаларни нафақат ўзбекистонликлар учун, балки бутун жаҳондаги ўқувчилар ва тингловчилар учун ҳам ёритиб боради», – дейилади таҳририят сайтида жойлаштирилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 5 июль куни Тошкентда юртдошларимиз билан бўлиб ўтган очиқ мулоқот давомида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон томони Human Rights Watch ва бошқа халқаро ноҳукумат ташкилотларининг Ўзбекистонга қайтиш имкониятини муҳокама қилишга тайёр эканини билдирган эди.   

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.