ХМТ 7000 та аноним интервью асосида хулосалар қилади

ХМТ 7000 та аноним интервью асосида хулосалар қилади

Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) маълумотларига кўра, 2019 йилда ҳукумат томонидан ҳуқуқий мажбурлаш кучайган. Меҳнат инспекторларининг сони 200 дан 400 гача ошган ва 1282 та меҳнатга мажбурлаш ҳолати ўрганилган.

259 нафар ҳукумат амалдори, ташкилотлар раҳбарлари ва менежерлар 2019 йилги ҳосил йиғими пайтида мажбурий меҳнатни бузгани учун асосан жарималар билан жазоланган. Жарималар миқдори 2018 йилга қараганда 10 баравар ошган.

2020 йил январда Шавкат Мирзиёев мажбурий меҳнатга мажбурлаш учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги янги қонунни имзолади.
«Бу ислоҳотлар халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланиши керак», – дейди ХМТ Бош директорининг ёрдамчиси ва Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директор Хайнц Коллер. “Мен муносиб меҳнат дастурини амалга оширганлиги учун ҳуукматга ва ижтимоий ҳамкорларга миннатдорчилик билдираман. ХМТ 2020 йилда ва келгусида ҳам техник ёрдам кўрсатишда давом этади».
  
ХМТнинг ушбу лойиҳаси Жаҳон банки томонидан яратилган кўп томонлама донорлик мақсадли фонди томонидан молиялаштирилади. Унга Европа Иттифоқи, Қўшма Штатлар, Швейцария ва Германиянинг GIZ ривожланиш агентлиги томонидан бадаллар киритилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.