Хоразм вилоятида янгиланган Labo автомобилини ишлаб чиқариш бошланди

Хоразм вилоятида янгиланган Labo автомобилини ишлаб чиқариш бошланди

Рестайлинг қилинган Labo’нинг кузови олдингисидан 25 фоизга узайтирилди. Шундай моделдаги биринчи автомобиль 25 май куни завод конвейеридан чиққан бўлиб, ҳозирги кунга қадар 200 га яқин Labo ишлаб чиқарилган.
 
«Янги автомобилнинг пайдо бўлиши замон талабларидан келиб чиққан. Биз бозорни ўргандик ва харидорларга каттароқ кузовли Labo кераклигини аниқладик. Бозорда габарити каттароқ бўлган юкларни ташишга талаб мавжуд, бу транспорт харажатларини камайтириш имконини беради. Ҳозир талабни кузатиб борамиз, агар харидорга ёқса, шундай автомобилларни ишлаб чиқаришга тўлиқ ўтамиз. Айни пайтда 80% эски моделдаги Labo ва 20 фоиз янги моделдаги автотранспорт ишлаб чиқарилмоқда», — дейди компания бош директори вазифасини вақтинчалик бажарувчи Рустам Ражабов.
 
Қайд этиб ўтамиз, Питнакдаги завод қувватлари йилига 5 мингта Labo автомобилини ишлаб чиқариш имконини беради. Ушбу автомобиль унча катта бўлмаган юкларни ташиш билан шуғулланувчи тижорат тузилмаларида катта талабга эга.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.