Хоразмдаги ҳарбий қисмда коронавирусга чалинганлар ҳақидаги ахборот тасдиқланди

Хоразмдаги ҳарбий қисмда коронавирусга чалинганлар ҳақидаги ахборот тасдиқланди

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков Хоразмдаги ҳарбий қисмда карантинга жойлаштирилган ўзбекистонликлар орасида коронавирус тарқалганлиги ҳақидаги миш-мишларни изоҳлаб берди. Аниқланишича, ҳақиқатан ҳам улар орасида етти нафар касалланганлар мавжуд.

22 март куни Москва ва Новосибирскдан олиб келинган 492 нафар ватандошимиз Хоразм вилояти Шовот туманида жойлашган 49-093-сонли ҳарбий қисмга жойлаштирилган. Коронавирусга ўтказилган текширувдан сўнг етти кишида касаллик аниқланиб, улар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. 

Нурмат Отабековнинг айтишича, карантиндаги фуқаролар бошқа муассасаларга ўтказилган. Улар Хивадаги иккита меҳмонхона, санаторий, Тошкент тиббиёт академияси филиали ва университетнинг Урганчдаги ётоқхонасига жойлаштирилган. Ҳозирги кунда ҳарбий қисмда карантинда бўлган беморлар йўқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.