Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари террорчилик ташкилотининг ячейкасини тузганлик гумони билан олти кишини ҳибсга олди

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Самарқанд вилоятида «Хизб ут-Таҳрир ал-Исломий» халқаро террорчилик ташкилотининг ячейкасини тузганлик гумони билан олти кишини ҳибсга олди, деб ёзади Sputnik нашри ҳудуд ИИБ матбуот хизматига таянган ҳолда.
 
«Самарқанд вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари тезкор тадбир давомида олти кишидан иборат "Хизб ут-Таҳрир ал-Исломий" диний-экстремистик гуруҳининг фаолиятига чек қўйди», — дейилади ИИБ Telegram-каналида тарқатилган хабарда.

Тергов маълумотларига кўра, ҳибсга олинганлар орасида олдин ҳам шу террорчилик ташкилотининг ғояларини тарғиб қилганлик учун судланган шахслар ҳам борлиги аниқланган.
 
Айни пайтда жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.