Тошкентда «МедИАЦия» дастурининг янги босқичи ўтказилади

Источник: ИАЦ МГУ

«МедИАЦия» халқаро дастурининг янги ҳафтаси Тошкентда 16-22 август кунлари онлайн ва офлайн-форматларда ўтказилади. МДУнинг постсовет ҳудудида ижтимоий-сиёсий жараёнларни ўрганиш бўйича ахборот-таҳлил маркази (МДУ АТМ) | Ia-centr.ru Россия Президент грантлари фонди кўмагида ушбу тадбир ташкилотчиси сифатида чиқмоқда.

Дастурда журналистика, халқаро муносабатлар, минтақашунослик факультетлари ва бошқа мутахассисликлар талабалари, магистрантлари ва аспирантлари, ёш мутахассислар ва дастур мавзусига қизиқувчи барча кишилар қатнашиши мумкин.

Кун тартибига қуйидаги мавзулар қўйилган:
●     Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг 30 йиллиги: истиқболлар ва ташаббуслар;
●      Ҳамдўстлик мамлакатлари: бир-биримизга қандай муносабатдаамиз;
●      МДҲ мамлакатларидаги ижтимоий-демографик сиёсат;
●      Ҳамкорлик нимага қурилади: сиёсий, иқтисодий, маданий ва диний жиҳатлар.

Халқаро дастур доирасида экспертлар ҳамжамиятининг вакиллари иштирокида онлайн-маърузалар ҳамда Россия ва Ўзбекистоннинг етакчи журналистлари иштирокида учта офлайн-маҳорат дарси ўтказилади.

Қандай қилиб иштирокчига айланиш мумкин:

1-қадам:  талаба, магистрант, аспирант ёки ёш тадқиқотчи, дастур кун тартибига қизиқувчи шахс бўлиш;
– Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистонлик ўз фаолиятини эндигина бошлаган журналист;
2-қадам: ҳавола бўйича рўйхатдан ўтиш;
3-қадам: иштирок этиш форматини танлаш:

Онлайн-формат – «МедИАЦия» дастурининг Facebook тармоғидаги саҳифасига уланиш билан (барча хоҳловчилар учун очиқ бўлиб, ҳафталар мавзулари бўйича етакчи экспертлар билан мулоқот қилиш имконини беради).

Офлайн-формат – фақат Тошкентда яшовчи иштирокчилар учун очиқ. Дастурнинг онлайн қисми якунлари бўйича саралашдан ўтган мавзули ҳафтани ўтказиш режалаштирилган.

Тошкент ҳафталиги – «МедИАЦия» Халқаро дастурининг учинчи босқичи. Тўртта мамлакат ва тўртта мавзули ҳафта: Душанбе, Бишкек, Тошкент ва Нур-Султандаги тадбирлар дастур иштирокчиларига ўз касб кўникмаларини ошириш ва Марказий Осиё ҳақидаги билимларини чуқурлаштириш, шунингдек сертификатларга эга бўлиш ва публицистик таҳлил соҳасида стажировкада қатнашиш имконини беради.

Дастур якунида
1. Ҳар бир ҳафта якунлари бўйича сертификат – онлайн-формат иштирокчилари учун;
2. Россия журналистларидан кундузги жадаллаштирилган семинарларда иштирок этиш. Бу муҳим: мавзули ҳафталик ўтказилаётган шаҳарда (Тошкент) яшовчи иштирокчилар учун очиқ. Жадаллаштирилган семинарларда: нетворкинг, истиқболли ҳамкорлик учун шериклар ва ҳамкасблар билан коммуникация;
3. Шерик ташкилотларнинг бирида стажировкадан ўтиш ва (МДУ АТМ) | Ia-centr.ru портали учун биринчи таҳлили матнни ёзиш имконияти;

Аризалар 14 августгача (шу санани ҳам ўз ичига олган ҳолда) қабул қилинади. Барча саволлар бўйича [email protected] электрон почтасига мурожаат қилинг, хат мавзусида  «Медиация. ФИШ. Мамлакат» ёзувини кўрсатинг.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.