Ички ишлар органларининг майори Хуршида Жалилова ўз ишига қайтди

Нашримиз бир неча бор Самарқанд милициясининг собиқ ходими Хуршида Жалилованинг ўз ҳуқуқлари учун олиб бораётган кураши ҳақида ёзганди

Ички ишлар органларидан ўйлаб топилган баҳона асосида 2012 йил ёзида ишдан бўшатилган Хуршида Жалилова ўтган йили Олий суд фуқаролик ишлари бўйича коллегиясининг қарори билан лавозимига тикланди. 2021 йил январь ойида унга навбатдаги ички ишлар органларининг майори унвони берилди ва у вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармасида катта терговчи вазифасига киришди.
 
Таҳририят Хуршида Жалиловага ўз касб фаолиятида муваффақиятлар тилаб қолади.

Фотосурат: майор Х.Жалилова иш жойида

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.