IFC Ўзбекистонда ўғит ишлаб чиқарувчи заводни модернизациялашга $12,5 млн тақдим этади

IFC Ўзбекистонда ўғит ишлаб чиқарувчи заводни модернизациялашга $12

Жаҳон банки Гуруҳига кирувчи IFC Ўзбекистонда ўғит ишлаб чиқарувчи заводни модернизациялаш учун «Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals» АЖга 12,5 млн АҚШ доллари миқдорида узоқ муддатли қарз тақдим этмоқда. Бу ҳақда таҳририятга келган коммюникеда сўз боради.

Бу иш жойларини яратиши ва мамлакатнинг қишлоқ хўжалик секторини янада ривожлантиришга кўмак кўрсатиши кўзда тутилган.

«Инвестициялар компанияга ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва Ўзбекистондаги ҳамда қўшни мамлакатлардаги фермер хўжаликларини юқори сифатли ўғитлар билан таъминлаш учун энергия самарали технологияларни жорий этишга ёрдам беради», – дейилади хабарда.
 
Шу билан бирга, ЕТТБ ушбу лойиҳага худди шу миқдорда кредит маблағларини ҳам ажратмоқда. Бугун, «Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals» АЖ, IFC ва ЕТТБ виртуал маросим давомида тегишли кредит келишувини имзолади.
 
Telegram каналимизга обуна бўлинг

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.