ИИББ Амир Шарифуллиннинг калтакланиш воқеасини текширмоқда

ИИББ Амир Шарифуллиннинг калтакланиш воқеасини текширмоқда

16 декабрь куни Asiaterra.info нашри 10 декабрь куни Амир Шарифуллин иккита номаълум шахс томонидан ўғирланиб калтаклангани ҳақидаги хабарни чоп этди. Нашр Шарифуллиннинг калтакланишини унинг Фейсбукда қолдирган шарҳлари билан боғламоқда.

Тошкент шаҳар ИИББнинг қайд этишича, ушбу воқеа юзасидан текширув ишлари бошланган. “Олдиндан хулоса чиқармасликни, балки текширув натижаларини ва Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг расмий хабарини кутишни сўраймиз”, – дейилади ушбу идора хабарида.

Шарифуллин берган маълумотларга кўра, икки номаълум шахс уни “қандайдир ёпиқ ҳудудга” олиб борган, улар “анча узоқ юришган”. Улардан бирини Шарифуллиннинг интернетдаги шарҳлари қизиқтирган. Амирнинг сўзларига кўра, уни камерага қаратиб узр сўрашга мажбур этишган. Шарифуллиннинг қайд этишича, номаълум шахслар “узр келтирилган” ролик ёзиб олинмагунга қадар, уни ҳақоратлашган ва калтаклашган.

«Учинчи роликни, учинчи версияни ҳамма жойим қонга беланганида ёзишди».

Амир Шарифуллиннинг айтишича, ўғрилар “ўзларини махсус хизмат вакиллари” деб таништирган, “турли белгиларига қараб улар милиционер эмаслигига ишонч ҳосил қилдим”, – дейди у.
 
«Шу пайтга қадар телефон орқали менга ҳеч қандай огоҳлантириш билдирилмаган: мен нотаниш рақамлардан бўлган қўнғироқларга умуман жавоб бермайман. Фейсбукда ҳар хил нарсалар ёзишган, аммо қалбаки аккаунтлар орқали. “Қаерда яшайсан, у-бу, юзингни кўрсатмайсан, манзилингни айтмайсан, ботир экансан”. Сўнгги пайтларда бир-икки марта менга таҳдид қилишганди, уларни блокировка қилиб қўйдим », – дея Шарифуллиннинг сўзларини келтиради Asiaterra.

Маълумотларга кўра, Амир Шарифуллин 15 декабрь куни воқеа юз берганидан сўнг беш кундан кейин ИИББ га мурожаат қилган. “Аммо улар, бу ишни фош эта олмасликлари мумкинлигидан ва иш “осилиб қолишидан” қўрқиб, аризамни қабул қилишмади ва уни экспертизага юборишмади”.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.