ИИББ кўчада пичоқ олиб юрилишига барҳам бермоқда
Тошкент шаҳар ИИББ чўнтагида совуқ қурол олиб юрадиган шахсларни аниқлаш бўйича қатор тадбирлар ўтказди. Натижада, кўчада 39 та, мактаб ўқувчиларида 7 та пичоқ олиб қўйилди.
Профилактика тадбирлари давомида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари хатти-ҳаракатлари шубҳа туғдирган шахслардан бир кун ичида 39 та пичоқ топиб олди ва олиб қўйди.
Бундан олдин мактаб ўқувчиларидан бири дарсга пичоқ билан келгани ҳақида хабар берилганди. 10 кун давом этган профилактика тадбирлари давомида мактаб ўқувчиларида 7 та пичоқ топилгани ва олиб қўйилгани хавотир туғдирмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар