ИИВ бир ярим йил ичида машина ойларини тонировка қилиш учун 302 млрд сўмлик рухсатнома берган

2020 йилда Ўзбекистон ИИВ енгил автомобилларнинг эгаларига ойналарни тонировка қилишга 50 758 та рухсатнома берган. Ушбу хизматни кўрсатганлик учун умумий сумма 188 млрд 395 млн сўмга етган, деб ёзади Sputnik нашри ЎзА га таянган ҳолда.
 
Ойналарни қорайтириш бўйича хизмат нархлари пасайганидан кейин 10 октябрдан 31 декабргача 52 млрд 757 млн сўмлик 22 432 та рухсатнома берилган.
 
Жами 2019 йилнинг 5 августидан 2020 йилнинг 31 декабригача 302 млрд 635 млн сўмлик 82 125 та рухсатнома берилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.