ИИВ ходимларини ишига халақит бермаган ҳолда исталган жойда тасвирга олиш мумкин

15 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов ИИВ ходимларини ишига халақит бермаган ҳолда хоҳлаган жойда тасвирга олиш мумкинлигини айтиб ўтди, деб ёзади Gazeta.uz нашри. 

«Биз ички ишлар органлари давлат хизматчисимиз. Давлат хизматчисини хоҳлаган одам, хоҳлаган вақтда тасвирга олиши мумкин ва хоҳлаган платформага ушбу видеони қўйиши мумкин. Бу ҳеч қаерда тақиқланмаган», — дейди у.

«Лекин ички ишлар органлари, йўл патруль ва пост патруль хизматлари ходимлари ишига халақит бермаган ҳолда хоҳлаган жойда, хоҳлаганча тасвирга олиш мумкин», — дея қўшимча қилади Шоҳруҳ Ғиёсов.
 
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.