ИИВ ички ишлар ходимлари билан боғлиқ воқеага изоҳ берди

ИИВ ички ишлар ходимлари билан боғлиқ воқеага изоҳ берди

Бугун ижтимоий тармоқларда «Чилонзор туманида милиция ходимлари фуқарони автобусга олиб чиқишга уринишаётган видеоси тарқалди.

“Жорий йил 1 июнь эрталаб соат тахминан 04.30 ларда Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент ҳалқа йўли чеккасидаги “Тошкент” савдо мажмуаси ва “Дўстлик” буюм бозорлари ташқарисида, вилоят солиқ органлари томонидан ўрнатилган тартибга зид равишда ноқонуний савдо ишлари билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чора кўриш ишлари амалга оширилаётган вақтда, бир қатор фуқаролар томонидан норозилик билдирилган, шунда жамоат тартибини сақлаш мақсадида ҳудудга вилоят ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари жалб қилинган”, – дея хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Ҳозирда мазкур ҳудудда жамоат тартиби тикланиб, ноқонуний ҳаракатларга барҳам берилган.

Ҳолат юзасидан текширув ишлари амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.