Ipoteka Bank ходимларида коронавирус аниқланмади
Бундан олдин, 24 май куни банк бош офисининг ходимида COVID – 19 инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар тарқалганди. Бемор билан 25 та ходим яқин алоқада бўлган.
Хавфсизлик нуқтаи назаридан 25 май куни банкда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Бош офиснинг барча ходимлари ва карантинга жойлаштирилган ходимлардан COVID-19 га тест таҳлиллари олинган.
Барча ходимлардан олинган тест таҳлиллари натижалари салбий бўлиб чиқди. Банкда санитария гигиена қоидаларига амал қилиш тартиблари янада кучайтирилди. Айни вақтда банк Бош офисида иш жараёнлари карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда доимгидек давом этмоқда, дея қайд этади ЎзА.
Улашиш:
Шарҳлар