Ижод мактабларида бир йилда камида 50 та шеър ёдлаш мажбурий қилиб қўйилади
Ҳукумат президент, ижод ва махсус мактабларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлади. Бу ҳақда Norma.uz хабар беради.
Ижод мактаблари фаолиятини такомиллаштириш концепциясида уларнинг ўқувчилари қуйидаги кўрсаткичларга эришиши назарда тутилган:
· ўзбек ва дунё адабиётининг энг сара 50 та асарини ўқиш;
· бир йилда камида 50 та шеърни ёд олиш;
· ўзбек ва дунё кинематографиясининг 100 та энг яхши намунасини томоша қилиш;
· ўзбек ва дунё тасвирий санъатининг 100 та энг етук асари билан танишиш;
· ўзбек ва дунё мумтоз мусиқасининг 100 та энг мукаммал асарини тинглаш.
Мактабларнинг кутубхона фондлари зарур умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул таъминланади. Бунинг учун Агентлик келаси ўқув йилидан бошлаб ҳар йили Халқ таълим вазирлигига буюртма беради.
Шарҳлар