Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (КБРА) тугатилмоқда, унинг барча ваколатлари, функция, вазифалари ва мол-мулки Молия вазирлигига ўтказиляпти. Бу 3 апрель куни президент томонидан имзоланган «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштиришни ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида"ги қарорда назарда тутилган, деб ёзади “Газета” нашри.
Қарорда Молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларга бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи президент ҳужжати лойиҳасини киритиш топширилди:
· Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда мол-мулкини Молия вазирлигига ўтказиш;
· Агентликнинг халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларини, улар билан келишилган ҳолда, кейинчалик амалга ошириш механизмини белгилаш;
· Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг ваколатлари Молия вазирлигига ўтказилиши ҳисобига унинг фаолиятини кенгайтириш.
Эслатиб ўтамиз, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги 2019 йил январь ойида ташкил этилган эди..
Сал аввалроқ Anhor.uz нашрининг иқтисодий шарҳловчиси Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистонда капитал бозорини ривожлантиришнинг асосий муаммолари ҳақида ёзганди.
Бош саҳифадаги фотосурат: Молия вазирлигининг матбуот хизмати
04 апрель 2021 45 0
Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг вазифалари Молия вазирлигига топширилди
Комментарии (0)
-
Бино эски бўлишига қарамасдан, палаталарда COVID-19 га чалинган беморлар учун талабларга мувофиқ барча шароитлар яратилган, - дейилади хабарда12 апрель 2021 32 0
-
9 апрель куни блогер Troll10 апрель 2021 100 0
-
У Ички ишлар вазирлиги ишни тергов қилишига ва ушбу жиноятни хаспўшлашда айбдорларни жазолашига умид билдирди10 апрель 2021 102 0
-
Оила аъзоларининг сўзларига кўра, қиз ўлимидан бир кун олдин калтакланган бўлиб, у онасидан уни эрининг уйидан олиб кетишларини, акс ҳолда ўлишини айтган09 апрель 2021 143 0
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳодисалар12 апрель 202120:14 0
-
Жамият12 апрель 202114:41 0
-
Ҳодисалар10 апрель 202119:15 0
Мулоҳазавсе
Биз Facebook дамиз
Чтобы оставлять комментарии, авторизуйтесь с помощью: