Карантин клиникалари учун қурилиш материаллари божхона тўловларидан озод этилди
Коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тиббий ва карантин муассасаларини қуриш учун зарур бўлган қурилиш материаллари ҳамда уларнинг ишлаши учун зарур бўлган товарлар 2020 йил 31 декабргача божхона тўловларидан, шу жумладан қўшилган қиймат солиғидан озод этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг фармонида сўз боради.
Шунингдек коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича экспресс-тестларни олиб киришда улардан ҳам божхона йиғими олинмайди.
Улашиш:
Шарҳлар