Кечки Анҳор: 11 март янгиликлари

Кечки Анҳор: 11 март янгиликлари

Нигина Рахимова “Ижтимоий фикр”га раҳбар этиб тайинланди. Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази 1997 йилда ташкил қилинган.
 
Энди болалар ўз ҳуқуқлари бузилганида 14 ёшдан бошлаб давлат органларига мустақил равишда мурожаат қилишлари мумкин. Шунингдек улар алиментга ариза беришлари ҳам мумкин. Ўзбекистон президенти Оила кодексига ва  “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга ўзгаришлар киритиш ҳақидаги тегишли қонунни имзолади.
 
Энди “Ўзбекистон темир йўллари” поездларига электрон чипта билан тушиш мумкин. Ҳозирча компания чипталарни қоғозга чиқармасдан йўловчиларни тест режимида поездга чиқармоқда. Тестлар март ойи охиригача давом этади.
 
Coca-Cola ўзининг Ўзбекистондаги ишлаб чиқаришига 31 млн доллар инвестиция қилмоқдаБу пуллар 2020-2021 йилларда Наманган, Урганч ва Тошкентдаги заводларни модернизация қилишга йўналтирилади.

Мавзу бўйича кўринг:
10 март янгиликлари

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.