Кечки Анҳор: 17 декабрь янгиликлари

Кечки Анҳор: 17 декабрь янгиликлари

Иккита ҳайдовчи Самарқандда алабай зотли итни ўлдиришда айбдор деб тан олинди. Уларга энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида (ҳар бирига – 600 минг сўмдан ортиқ) жарима тўлаш жазоси тайинланди.

Орол денгизи тубининг 700 минг гектарига ўсимликлар экилади. Ўтган экин мавсумида қарийб 500 минг гектар майдон экилганди. “Ҳозирги босқичда бир нечта АН-2 самолёти жалб этилган, улар саксовул, қандим каби чўл ўсимликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларининг уруғларини осмондан сепишмоқда”, — дейди ФВВ вакили.
 
Тошкент Тиббиёт академияси (эски ТошМИ) ҳудудида бурилиш очилади. Айни пайтда ИИББ ушбу масалани минимал харажатлар билан ҳал қилиш устида ишламоқда. “Ҳайдовчиларга қулай бўлиши учун Моварауннаҳр кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасига бурилиш очилади”, – дейилади хабарда.

Моҳир Валиев “Тошшаҳартрансхизмат” бошқаруви раиси лавозимидан озод этилди. Компанияни вақтинчалик пойтахт транспорт бошқармасининг бошлиғи Анвар Жўраев бошқаради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.