Кечки Анҳор: 17 март янгиликлари
Тошкентда метробус пайдо бўлади. У Амир Темур хиёбонидан Compass СКМ йўналишида ҳаракатланади. 1 ноябрга қадар ажратилган полоса қурилиши, 20 та электробус харид қилиниши ва зарядловчи станциялар ўрнатилиши керак. Ушбу лойиҳа шаҳарнинг бошқа участкаларига ҳам кенгайтирилиши мумкин.
«Ўзбекистон почтаси» халқаро жўнатмаларни тўхтатди. Қозоғистон ва Туркманистон бундан мустасно (!). Ушбу чоралар Ўзбекистон шаҳарлари орасида хатлар ва посилкалар юборилишига дахлдор эмас.
Ўтган ҳафтада Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 30% га қисқарди. Бу “Золотая корона” пул ўтказмалари тизимига тааллуқли. Тизимда бу рубль курсининг кескин тушиб кетиш фонида юз берганини маълум қилишмоқда.
Ўзбекистон Иқтисодий эркинлик индексида 114-ўринни эгаллади. Ўтган йили мамлакат 140-ўринда эди. Бу йил Индексдан 186 та мамлакат ўрин олган бўлиб, Ўзбекистон иқтисодиёти ҳамон “асосан эркин эмас” сифатида баҳоланмоқда.
ИИВ прописка тизимини сақлашни таклиф этмоқда. Таклиф қилинаётган лойиҳага кўра, доимий прописка аввалгидай Тошкент ва Тошкент вилоятида доимий пропискада ўлган шахс тоифалари рўйхати бўйича амалга оширилади. Хусусан, бундай пропискасиз олди-сотди бўйича келишувлар ва умумий мулк ҳуқуқларидаги кўчмас мулк билан бошқа ҳаракатларни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказишни тақиқлаш таклиф қилинмоқда.
Шарҳлар